Оғир атлетика. Аброрбек Маъруфбековдан олтин хет-трик!
Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати совриндори Аброрбек Маъруфбеков тенгқурлари орасида қитъамизда етакчи эканини исботлади. Ҳамюртимиз барча йўналишларда рақибларидан устунлик қилиб, жамоамиз ҳисобига 3 та олтин медаль келтирди.
Ўсмирлар, 89 кг
1. Аброрбек Маъруфбеков (Ўзбекистон) 299 (136+163) кг
2. Суражбек Сапаев (Туркманистон) 294 (135+159) кг
3. Амирҳуссайн Сепаҳ (Эрон) 290 (135+155) кг
Манба: olympic.uz