Оғир атлетика: Мадина Файзуллаева — Осиё чемпиони!

Оғир атлетика: Мадина Файзуллаева — Осиё чемпиони!

Хабарингиз бор, айни кунларда юртимизда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати 7-кунги беллашувларида ҳамюртимиз Мадина Файзуллаева — 76 кг. вазн тоифасида ўсмирлар ўртасида мутлақ Осиё чемпионига айланди.

Ўзининг барча уринишидан унумли фойдаланган Мадина даст кўтаришда 82кг, силтаб кўтаришда 106 кг. ва иккикурашда 188 кг. натижа билан ўсмирлар (U — 17) ўртасида мутлақ Осиё чемпиони бўлди.

Ўсмир қизлар (U — 17), — 76 кг

1. Мадина Файзуллаева (Ўзбекистон) — 188 кг (82+106)
2. Болортуя Лхагважав (Мўғулистон) — 174 (77+97)

Ушбу вазнинг ёшлар (U — 20) ўртасидаги мусобақада ҳам Мадина совриндор бўлди. Даст кўтаришдаги 82кг натижаси Мадинага ёшлар ўртасида бронза медалини олиб берди. Иккикурашдаги 188 кг натижаси ҳам бронза медалига етарли бўлди.

Ёшлар (U — 20), — 76кг

1. Дуангкамон Конгтонг (Таиланд) — 216 кг (94+122)
2. Ха Ти Хоа (Вьетнам) — 193 кг (85+108)
3. Мадина Файзуллаева (Ўзбекистон) — 188 кг (82+106).

Манба: minsport.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.