Оғир атлетика: ҳамюртларимиз Осиё чемпионатида медаллар жамғаришда давом этишмоқда

Оғир атлетика: ҳамюртларимиз Осиё чемпионатида медаллар жамғаришда давом этишмоқда

Хабарингиз бор, айни кунларда юртимизда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бугун — 64 кг вазн тоифасида U — 17 тоифасида иштирок этган Машҳура Рустамова даст кўтариш, силтаб кўтариш ва икки кураш натижасига кўра 3 та бронза медални қўлга киритди.

1.Мадина Аманова – 189 (85+104) кг

2.Надежда Ли – 184 (84+100) кг

3. Машҳура Рустамова – 181 (78+103) кг

Ушбу вазнда Барчиной Эшқулова U — 20 тоифасида силтаб кўтариш машқида 3-ўринни қўлга киритиб, бронза медалга сазовор бўлди.

1.Юнхва Ли – 117 кг,

2. Чонтавин Типвара – 110 кг,

3. Барчиной Эшқулова – 106 кг.

Маълумот учун: оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати 25-июлга қадар давом этади.

Манба: minsportuz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.