Оғир атлетика. Қитъа биринчилигида яна икки медаль

Оғир атлетика. Қитъа биринчилигида яна икки медаль

Тошкентда ўтаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатидан яна бир хушхабар. Ҳамюртимиз Диёрбек Эрматов жамоамизга иккита медаль тақдим қилди.

— 73 кг вазн тоифасида ўсмирлар ўртасида иштирок этган наманганлик полвонимиз ўзининг севимли даст кўтариш машқида 137 кг билан олтин медалга сазовор бўлди. Афсуски, силтаб кўтаришда у қайд этган 150 кг ушбу машқдаги медалларга етарли бўлмади. Бироқ Эрматов икки кураш бўйича 287 кг билан учинчи поғонадан жой олди.

Бугун кун давомида Жамила Панфилова ( — 55 кг), Ҳусинбой Матрасулов, Аҳлиддин Ҳасанов ҳамда Бобур Умидов (барчаси — 67 кг) каби вакилларимиз ўз ёш тоифаларида медаллар учун кураш олиб боришади.

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.