Владивосток — 2022. Дастлабки медаль қўлга киритилди

Владивосток-2022. Дастлабки медаль қўлга киритилди

Бугун Владивосток шаҳрида старт олган «Осиё болалари» халқаро спорт ўйинларининг биринчи куни. Вакилларимиз орасида сузувчимиз биринчи бўлиб делегациямиз ғазнасини кумуш медаль билан тўлдирди.

200 метрга баттерфляй усулида кечган баҳсда Абдумаликов олтин медаль учун мезбонлар вакили билан муросасиз кураш олиб борди ва 2-ўринни эгаллади.

Бугун бошқа йўналишларда ҳам беллашувлар ўтмоқда. Жумладан, стол тенниси баҳсларида микст (Шоҳруҳ Исканданов ва Сўғдиёна Ибодуллаева) ҳамда эркаклар ўртасидаги жуфтлик (Шоҳруҳ Исканданов ва Дамир Жузбанов) дастурида қатнашаётган вакилларимиз эртага ўтказиладиган ярим финал босқичига йўл олдилар.

Бошқа спорт турларидаги атлетларимиз эса қизғин машғулотларни олиб боришмоқда.

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.