РФ ва Ўзбекистон Афғонистон раҳбарияти билан ишлаш бўйича яқин позицияга эга — Сергей Лавров

РФ ва Ўзбекистон Афғонистон раҳбарияти билан ишлаш бўйича яқин позицияга эга — Сергей Лавров

РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров президент Шавкат Мирзиёев билан учрашуви якунида Россия Ўзбекистон билан Афғонистондаги мавжуд воқеликни тан олиш ва ҳозирги раҳбарият билан шу ҳақиқатларга асосланиб ишлаш кераклиги борасида жуда яқин позицияга эгалигини маълум қилди.

Ўзбекистон ва Россия Афғонистоннинг амалдаги раҳбарияти билан ишлаш ниятини тасдиқлади. Бу ҳақда РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Шавкат Мирзиёев билан учрашуви якунлари бўйича «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Ўзбек дўстларимиз билан Афғонистондаги мавжуд воқеликни тан олиш ва ҳозирги раҳбарият билан шу ҳақиқатларга асосланиб ишлаш кераклиги борасида жуда яқин позицияга эгамиз», — деди у.

Россия дипломатининг сўзларига кўра, Ўзбекистон президенти билан барча муҳокамалар доирасида Афғонистон алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.

«Газета.uz»да реклама

«Тошкент анъанавий тарзда бир неча йиллардан буён Афғонистон мавзуси ва унинг ташқи оқибатлари муҳокама қилинадиган махсус халқаро тадбирларнинг пойтахти бўлиб келмоқда», — дея таъкидлади Сергей Лавров.

26 июль куни Афғонистон бўйича халқаро конференцияда Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов Афғонистон ҳукуматини яқин келажакда тан олиш масаласи ҳозир кун тартибида йўқлигини таъкидлаганди. Бироқ у «Толибон» ҳаракати ва жаҳон ҳамжамиятининг умумий тил топишга ҳаракат қилаётгани ижобий тенденция эканлигини айтди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.