Ўзбекистон президенти Россия ТИВ раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон президенти Россия ТИВ раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев ва Сергей Лавров Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда Афғонистондаги вазиятни тинчлик йўли билан ҳал этиш ва иқтисодий тикланишига кўмакни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 июль куни Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этаётган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари кун тартибидаги долзарб масалалар батафсил кўриб чиқилди.

Минтақадаги вазиятга ҳамда халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик жиҳатларига, жумладан, ШҲТ саммитига тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

«Газета.uz»да реклама

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани қайд этилди. Йил бошидан товар айирбошлаш 32 фоизга ошди. Қўшма Лойиҳа офисининг фаолияти доирасида қарийб 40 та йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган.

Томонлар минтақавий ҳамкорлик, шу жумладан «Марказий Осиё — Россия» форматидаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашди.

Афғонистондаги вазиятни тинчлик йўли билан ҳал этиш ва ушбу мамлакатнинг иқтисодий тикланишига кўмакни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди, дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.