Ўзбекистон ва Исроил меҳнат миграцияси бўйича битим имзолади

Ўзбекистон ва Исроил меҳнат миграцияси бўйича битим имзолади

Ўзбекистон ва Исроил ҳукуматлари ўртасида ўзбекистонлик ишчиларни Исроил меҳнат бозорининг махсус секторларида вақтинча иш билан таъминлаш тўғрисида битим имзоланди.

25−27 июль кунлари меҳнат миграцияси масалалари бўйича Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Исроилда ишчи ташриф билан бўлди, деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Ташриф давомида икки давлат ҳукуматлари ўртасида ўзбекистонлик ишчиларни Исроил меҳнат бозоридаги махсус секторларда вақтинчалик иш билан таъминлаш тўғрисидаги битим ва ушбу битимни амалга ошириш баённомаси имзоланди.

Ҳужжатлар ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишга қаратилган ва Ўзбекистон фуқароларини Исроилда ташкилий, хавфсиз ва қонуний меҳнат олиб боришлари учун қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади, дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.