Аввалроқ хабар берганимиздек, ушбу мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишди ва умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Боксчиларимиз мусобақа якунига кўра, 5 та олтин ва 1 та бронза медалига сазовор бўлдилар.
Терма жамоамиз сафида Абдумажид Маннопов, Абдумалик Халаков, Жавлонбек Йўлдошев, Дилшодбек Рўзметов ва Диёр Ўралов олтин медални қўлга киритган бўлса, Лазизбек Фаттоев бронза билан юртимизга қайтадиган бўлди.
Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.