Оғир атлетика: Мирҳосил Мирзабоев ва Нурбол Абдурашитов 3 тадан медаль қўлга киритишди

Оғир атлетика: Мирҳосил Мирзабоев ва Нурбол Абдурашитов 3 тадан медаль қўлга киритишди

Пойтахтимиз Тошкентда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунига етди.

Мусобақанинг сўнгги кунида ҳам ҳамюртларимиз медаллар жамғаришди. +109 кг вазн тоифасидаги қатнашган ҳамюртимиз Мирҳосил Мирзабоев даст кўтариш машқида олтин, силтаб кўтаришда бронза ва икки кураш бўйича кумуш медални қўлга киритди.

+109 кг:
1. Алиризо Исфандиёрий (Эрон) – 386 (195+211) кг
2. Мирҳосил Мирзабоев (Ўзбекистон) – 382 (176+206) кг
3. Жиёнг Нам (Жанубий Корея) – 371 (159+212) кг

Кеча U — 17 тоифасида — 109 кг вазндаги Нурбол Абдурашитовнинг 316 (145+171) кг натижаси ҳамюртимизга U — 20 йўналишида 3 та бронза медалини тақдим қилди.

Аввалроқ, бугунги белашувларда Турсуной Жабборова 3та олтин, Камола Каримова 3та бронза медални қўлга киритган эди.

Бугун соат 20:00да оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг ёпилиш маросими ўтказилади.

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.