«Инклюзив ҳукумат тузилиши — афғон халқи учун тинч келажак кафолатидир» — Владимир Норов

«Инклюзив ҳукумат тузилиши — афғон халқи учун тинч келажак кафолатидир» — Владимир Норов

Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов халқаро конференцияда Афғонистон ҳукумати олдида турган муҳим вазифаларни санаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, «инклюзив ҳукумат тузилиши, хотин-қизлар ҳуқуқлари таъминланиши, афғонлар мактаб таълимига қабул қилиниши — афғон халқи учун тинч келажак кафолатидир».

Айни вақтда Тошкент шаҳрида «Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт» халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда. Унда 100 дан ортиқ хорижий делегациялар қатнашяпти.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов ўз маърузасида Афғонистон ҳукумати олдида турган муҳим вазифаларни санаб ўтди, деб хабар берди Дунё АА.

«Муваққат ҳукумат томонидан халқаро ҳамжамиятнинг асосий талаблари, жумладан, кенг вакилликка асосланган инклюзив ҳукумат тузиш, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва миллий озчиликлар, шунингдек, афғонларнинг тўла ҳуқуқли мактаб таълимига қабул қилиниши бўйича зудлик билан амалга оширилишини керак бўлган вазифаларни таъкидлади. Бу бутун афғон халқи учун тинч келажак кафолатидир», — деди вазир.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.