Шахмат — 2022. Терма жамоаларимизнинг 5-турдаги рақиблари аниқ бўлди

Шахмат-2022. Терма жамоаларимизнинг 5-турдаги рақиблари аниқ бўлди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида шахмат олимпиадасида 4-тур ўйинлари якунига етди.

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бугун АҚШ билан дуранг ўйнагач, ўз очколарини 7тага етказди. Натижада жамоамиз 4-ўриндан 9-поғонага тушди. Эртага шахматчиларимиз Словакия термасига қарши дона сурадиган бўлишди. Ушбу жамоа мусобақа рейтингида 34-ўринда қайд этилган бўлиб, улар 4-турдан сўнг 17-поғонани эгаллаб туришибди.

Ўзбекистон аёллар жамоаси эса Доминикан Республикаси устидан қозонилган бугунги ғалабадан сўнг 33-ўринга кўтарилиб олди. Бешинчи турда қизларимизга Вьетнам терма жамоаси рақиблик қиладиган бўлди. Ушбу мамлакат мусобақа рейтингида 24-ўринда қайд этилган бўлиб, айни пайтда 38-поғонани банд этиб турибди.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.