Сўмнинг барқарорлиги энг аввало ички омилларга, макрокўрсаткичларга боғлиқ. Барча ташқи омиллар, биз глобал валюта ва молия бозорига юқори даражада интеграциялашмаганимиз учун, вақт лаги ва ўз кучини йўқотиб бориш эффекти билан таъсир кўрсатади.
Бугун ҳам гарчи ташқи глобал платформаларда кескин волатиллик кузатилаётган бўлсада, сўм билан боғлиқ битимлар ва котировкаларда жиддий тебранишлар юз бергани йўқ. Биржа ва банкларда курс барқарор қолмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.