Инсон қадри устувор бўлган жамиятда тилга олинажак қадрнинг энг олий омили бу – саломатликдир. Тиббиёт билан бир қаторда бу борада дари-дармон таъминоти ва унинг ишлаб чиқарилиши алоҳида ўринга эга. Соҳа ривожи сари мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар салмоқли бугун.
Жами юртимиз бўйлаб 200 дан ортиқ корхонада дари-дармонлар ишлаб чиқарилади. Жаҳон стандартлари талабларига тўлиқ жавоб берадиган маҳсулотлар дорихоналар расталарида аҳоли истеъмоли учун етказиб берилади.
Заводда “Флаконларда инъекцион лиофил кукун ва суюқлик кўринишидаги, ишлатишга тайёр шприц-ручкалардаги дори воситалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича” янги турдаги инновацион ва мураккаб технологик жараёнлик инвестицион лойиҳаси ташкил этилган. Лойиҳа доирасида COVID 19га қарши вакцина ва бошқа дори воситалари ҳам ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.
ZUMA-PHARMA учун технологик ва ёрдамчи ускуналар АҚШ, Швейцария, Германия, Хитой ва Ҳиндистондан келтирилди. Ўрнатилган тизимлар, ускуналар ва жараёнлар муваффаққиятли тасдиқланди, бу юқори сифат, ишончлилик, халқаро CЕ ва US FDA стандартларига мувофиқлигини таъкидлайди. Мумкин бўлган инсон омилининг таъсирини минималлаштириш учун BMS (building management system) и EMS (environmental monitoring system) каби энг сўнги мавжуд технологияларни ҳисобга олган барча технологик ва ёрдамчи жараёнлар автоматлаштирилди.
Лойиҳа Ўзбекистон Республикасида ягона бўлиб, 5.8 млн. АҚШ доллардан ортиқ суммага тенг импорт ўрнини босишини таъминлайди. Заводнинг йиллик лойиҳа қуввати 14 млн. дона олдиндан тўлдирилган шприц/инсулин ручкалар ва 20 млн. дона флаконлар ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, экспорт ҳажми йилига 6 млн. АҚШ долларни ташкил этади.
Корхонада 300га яқин иш ўринлари яратилган.
Бу каби нуфузли корхонанинг очилиш маросими ҳам ҳаминқадар нуфузга эга бўлди. Ташриф буюрган меҳмонлар – туман ҳокими, академик-олимлар корхона ривожини тилаб дуога қўл очишди. Рамзий қизил лентани кесишга жараёни ўзгача шукуҳда ўтиб, маросим корхона бўйлаб экскурсияга уланиб кетди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.