Теннис: Нигина Абдураимова ITF W60 турнирида совриндор бўлди

Теннис: Нигина Абдураимова ITF W60 турнирида совриндор бўлди

Жорий йил 14-20 ноябрь кунлари Словакиянинг Братислава шаҳрида теннис бўйича ITF W60 турнири ўтказилди.

Ушбу мусобақада ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам муваффақиятли иштирок этди. Финалда теннисчимиз хорватиялик Ана Конюхга қарши кортга чиқди. 3 сет давом этган баҳсда Нигина рейтингда ўзидан юқорида турган рақибасига 6/2, 0/6, 6/7(2) ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа, соврин жамғармаси 60 минг долларни ташкил этувчи ушбу турнирда Нигина Абдураимова 2-ўринни қўлга киритди.

Манба: minsport.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.