Таъминотчи қурилмани ўз вақтида етказиб бермагани сабаб харид бекор қилинган — Бухоро давлат тиббиёт институти

Таъминотчи қурилмани ўз вақтида етказиб бермагани сабаб харид бекор қилинган — Бухоро давлат тиббиёт институти

Бухоро давлат тиббёт институти салкам 1,3 млрд сўмга олиниши режалаштирилган интерактив столдан иборат комплекс қурилмани сотиб олиш бекор қилинганини маълум қилди.

Аввалроқ, Давлат харидлари тўғрисидаги маълумотларни бериб борувчи xarid.uzex.uz сайтига таяниб, Бухоро давлат тиббиёт институти салкам 1,3 млрд сўмга интеркатив стол сотиб олгани ҳақида хабар берилганди. Институт маъмурияти мазкур харид юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, давлат харидларини амалга ошириш учун 2022 йилда биржа савдолари орқали харид қилиниши режалаштирилган қурилма биргина столдан иборат эмас, балки тиббий таълим жараёнларида зарур бўлган бутун комплексни ташкил қилади. Мазкур комплексда виртуал шифохона, ташҳиз қўйиш жараёнларини талабалар виртуал усулда бажарилиши учу мўлжалланган.

Қайд этилишича, институт томонидан буюртма қилинган мазкур комплекс қурилмаси таъминотчи томонидан ўз вақтида етказиб берилмаганлиги сабабли 2022 йил 16 декабр санасида бекор қилинган. Яъни мазкур давлат хариди жараёни амалга оширилмаган.

“Ижтимоий тармоқ фаоллари ҳамда профессионал ОАВлардан ҳолатни батафсил ўрганиш учун институт маъмуриятига мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қиламиз”, — дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.