Аввалроқ, Бухородаги янгиликларни бериб борувчи Telegram-каналда мазкур хабар эълон қилинганди.
Бухоро вилояти прокуратурасининг хабар қилишича, мазкур Telegram-канал томонидан маълумотларнинг ҳаққонийлиги ўрганилмасдан видеомурожаат эълон қилинганлиги оқибатида аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар тарқатилганлиги ҳолати бўйича ЖКнинг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш вилоят ИИБга юклатилди. Тергов жараёни тўғрисида қўшимча ахборот берилади.
Маълумот учун, мазкур моддада энг кам иш ҳақининг 70 бараваридан 100 бараваригача миқдорда ёки 6 ойгача қамоқ ёҳуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўрсатилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.