Ўзбекистон vs Қозоғистон. Ўзаро тўқнашувларда ҳисоб қандай бўлди?

Ўзбекистон vs Қозоғистон. Ўзаро тўқнашувларда ҳисоб қандай бўлди?

Иордания пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоаси аъзолар ўзаро 10 марта тўқнаш келишди (аёллар ва эркакларни биргаликда ҳисоблаганда).

Якуний ҳисоб эса дуранг — 5:5!

Эркаклар ўртасидаги финал жангларидан олдин бу борада устунлик қўшниларимиз томонида эди. Улар 4:1 ҳисобида олдинда эдилар. Аммо финалда рўй берган 5та «класико»дан тўрттасида бизникилар ғалаба қозонишди ва умумий ҳисобни тенглаштириб қўйишди.

Ўзбекистоннинг ғалабалари:
51 кг. Ҳасанбой Дўсматов — Сакен Бибосинов — 4:1
57 кг. Абдумалик Халаков — Серик Темиржанов — 4:1
63,5 кг. Руслан Абдуллаев — Санатали Толтаев — 5:0
75 кг. Саиджамшид Жаъфаров — Нурканат Райис — 5:0
92+ кг. Лазизбек Мулложонов — Қамшибек Қўнқабаев — 5:0

Қозоғистоннинг ғалабалари:
48 кг. Асилбек Жалилов — Санжар Ташкенбай — 0:5
54 кг. Шаҳзод Музаффаров — Маҳмуд Сабирхан — 0:5
67 кг. Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Дулат Бекбауов — 2:3
92 кг. Мадияр Саидраҳимов — Айбек Оралбай — 0:5
48 кг. Фарзона Фозилова — Алуа Балкибекова — 0:5

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.