Абу-Дабига $45: Wizz Air арзон авиакомпанияси Тошкентга парвозларни йўлга қўйди

Абу-Дабига $45: Wizz Air арзон авиакомпанияси Тошкентга парвозларни йўлга қўйди

Рейслар Airbus A320/A321 самолётларида ҳафтасига уч марта душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Жорий йилнинг 25 январь куни маҳаллий вақт билан соат 10:33 да Венгриянинг Wizz Air авиакомпаниясининг самолёти Тошкентга қўнди, дея хабар бермоқда Uzbekistan airports матбуот хизмати.

Унга кўра, Airbus A321 neo Ўзбекистонга янги парвоз йўналишини очди: С. Экипаж ва йўловчилар терминалда тантанали равишда кутиб олинди.

Тўғридан-тўғри мунтазам рейслар Airbus A320/A321 самолётларида ҳафтасига уч марта – душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган. Ушбу йўналишдаги чипталар нархи бир томонга 45 доллардан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил декабрь ойидан бошлаб Wizz Air Самарқанд аэропортига ҳафтасига икки марта – сешанба ва шанба кунлари парвозларни амалга ошириб келмоқда.

Wizz Air 2003 йилда ташкил этилган Венгриянинг арзон авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси Будапештда жойлашган. 2022 йил июль ҳолатига кўра WizzAir авиапарки ўртача ёши 5,3 йил бўлган 141 та Airbus самолётидан иборат эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.