Ўзбекистон раҳбари ва биринчи хонимини қўшни Қирғизистон президенти ва биринчи хоними кутиб олди.
Қирғизистонга давлат ташрифи билан келган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Ата-Бейит» миллий тарихий-ёдгорлик мажмуасига ташриф буюради.
Давлат раҳбари 1916 йилги фожиали воқеаларнинг қурбонлари хотирасига бағишланган ёдгорлик пойига гулчамбар қўйиши кўзда тутилган. Шунингдек, президент ёзувчи Чингиз Айтматовнинг қабрини ҳам зиёрат қилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.