Бокс. Ўзбекистон терма жамоасининг 8 нафар аъзоси Испаниядаги жаҳон чемпионати финалига йўл олди

Бокс. Ўзбекистон терма жамоасининг 8 нафар аъзоси Испаниядаги жаҳон чемпионати финалига йўл олди

Айни кунларда Испанияда бокс бўйича ўсмир йигитлар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Кеча мусобақада ярим финал жанглари бўлиб ўтди. Унда рингга кўтарилган 10 боксчимиздан 8 нафари ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Эътиборли томони, йигитларимизнинг 3 нафари кубалик рақибларини мағлуб этишди. Финалда 5 нафар йигитлар ва 3 нафар қизларимиз жанг қилишади.

Ўзбекистонлик боксчиларнинг ярим финалдаги жанглари натижалари:

Аёллар
— 48 кг: Гулсевар Ғаниева — Новаоанни Нуньес (Доминикан Республикаси) — 3:2
— 70 кг: Азиза Зокирова — Лаура Моран (Ирландия) — 5:0
— 81 кг: Олтиной Сотимбоева — Стиген Соренсен (Норвегия) — 3:2
— 75 кг: Саҳобат Ҳусанова — Каролина Солано (Колумбия) — 0:5

Эркаклар
— 54 кг: Хўжаназар Нортожиев — Ашиш (Ҳиндистон) — 2:3
— 67 кг: Жавоҳир Умматалиев — Леви Барнес (Англия) — 4:1
— 75 кг: Тўрабек Хабибуллаев — Кристиан Баррера (Куба) — 5:0
— 57 кг: Бахтиёр Асадов — Чада Фиппс (АҚШ) — 4:1
— 71 кг: Фазлиддин Эркинбоев — Алексис Веита (Куба) — 3:0
— 80 кг: Раҳматилло Бойматов — Франк Рейносо (Куба) — 5:0

24 ноябрь куни мусобақада дам олиш куни. Финаллар 25 ва 26 ноябрь кунлари ўтказилади.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.