Қонун лойиҳасига кўра, фуқароларнинг ногиронлигини ногиронлик даражасига эмас, балки касалликнинг оғирлигига қараб белгилаш таклиф этилмоқда.
Ҳужжатга кўра, қуйидагилар таклиф этилади:
— ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига доимий ёки вақтинчалик яшаш жойларига бориб, кўрсатилган хизматлар учун қўшимча тўловларсиз миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш;
1 мартдан бошлаб ногиронликни бевосита иштирокисиз идоралараро электрон маълумотлар алмашинуви асосида фуқаролар касаллигининг оғирлиги ва унинг асоратларидан келиб чиқиб белгилаш;
— 1 мартга қадар ногиронликни аниқлашнинг ижтимоий моделига босқичма-босқич ўтишни амалга оширсин, унда қуйидагилар назарда тутилади:
а) фуқароларнинг ногиронлик даражасига қараб ногиронликни белгилаш амалиётидан воз кечиш. Бунинг ўрнига ногиронларни ҳаётга ижтимоий мослаштириш ва соғлиғини тиклаш бўйича халқаро стандартларга мувофиқ ногиронликни белгилаш тартибини жорий этиш;
б) мустақил ҳаракат қила олмайдиган ва ҳаракатлана олмайдиган шахсларнинг барча ижтимоий инфратузилма объектларидан тўсиқларсиз фойдаланиши учун қулай шароитлар яратиш;
в) ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот технологияларидан қулай форматларда, имо-ишора тили ва бошқа муқобил алоқа шаклларида (пандуслар, лифтлар, имо-ишора тилидан таржималар, овозли ва визуал сигналлар ва бошқалар) фойдаланиш имкониятларини яратиш.
Лойиҳа муҳокамаси 22 февралгача давом этади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.