Ўзбекистон ва Испания тўғридан-тўғри авиақатновларни очишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон ва Испания тўғридан-тўғри авиақатновларни очишни режалаштирмоқда

Испания сайёҳлик компанияларидан бирининг бош директори билан тўғридан-тўғри ва чартер рейсларини йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.

Ўзбекистон элчихонасида Испаниянинг Унинcоминг Тоур СЛ сайёҳлик компанияси бош директори, Валенсиядаги Силкwай СЛ» Испания-Ўзбекистон савдо ва сармоя уйининг раҳбари ўринбосари Оскар Латсо билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Унда Испаниядан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри ва чартер ҳаво қатновларини йўлга қўйиш ҳамда мамлакатнинг бой сайёҳлик салоҳиятини Испания ва Лотин Америкаси ҳудудларида кенг тарғиб этиш орқали сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида бунга мутасадди ташкилотлар, сайёҳлик компаниялари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун инфотур ташкил этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Жорий йил 17-24 март кунлари 26 нафардан иборат гуруҳ аъзолари учун «Мадрид — Истанбул — Тошкент — Самарқанд — Бухоро — Хива — Ургенч — Истанбул — Мадрид» йўналиши бўйича инфотур режалаштирилганлиги, ушбу гуруҳ таркибидан Испания ва Мексика тур агентлари, блогерлар, ютуберлар, инфлюенсерлар ва ОАВ вакиллари жой олганини айтилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.