Бухородаги дўконларнинг биридан сотиб олинган «буханка» нондан сичқон ахлати чиқди

Бухородаги дўконларнинг биридан сотиб олинган "буханка" нондан сичқон ахлати чиқди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги яроқсиз нонлар юзасидан расмий изоҳ берди.

Жорий йилнинг 4 февраль куни Бухоро вилоятидаги «Мега маркет» супермаркетидан фуқаро маҳсулотлар 3 та буханка нон сотиб олади. Лекин нон ичидан сичқонларни ахлати чиққанлиги, битта нондан 3, 4 тагача ахлат чиққанлигидан норозилик билдириб, ўз мурожаатини ижтимоий тармоқларда қолдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ўрганиш ишларини олиб борди.

Агентликнинг маълум қилишича, Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 6 ва 12-моддалари талаблари бузганлиги ҳолати бўйича иш қўзғатилган.

Шунингдек, истеъмолчиларга етказилган зарарни қоплаш юзасидан, иш якунига кўра ишлаб чиқарувчи корхонага тегишли кўрсатма берилган.

«Бундан ташқари, Санитария-эпедимиология ва осойишталик хизмати ходимларини жалб этган ҳолда савдо шохобчаси ва ишлаб чиқарувчи корхонада санитария меъёрларига риоя этилиши бўйича ўрганишлар ўтказилди», - дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.