У 2 кг «опий»ни 40 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинган.
Маълум қилинишича, Термиз туманида яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаро 2021 йилнинг сентябрь ойида Денов туманида тожикистонлик шахсдан 2 кг «опий» моддасини 14 минг АҚШ долларига сотиб олиб, уни мўмай даромад топиш мақсадида уйида сақлаб келган.
2022 йилнинг июнь ойида эса у Термиз шаҳри ва Термиз туманида яшовчи, 1983 ва 1986 йилларда туғилган 2 нафар таниши билан ушбу наркотик моддани шартли харидорга 40 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Қолаверса, мазкур жиноят иши доирасида Термиз шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган шахс ҳам мазкур ноқонуний ишга аралашганлиги маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан ушбу 4 нафар наркосавдогарлар ЖКнинг 246 ва 273-моддалари билан айбдор деб топилиб, уларга 12 йилдан 14 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.