«Бизга зилзила керак эмас»: Тошкентда янги қурилган уйнинг девори иккига бўлиниб кетди — видео

"Бизга зилзила керак эмас": Тошкентда янги қурилган уйнинг девори иккига бўлиниб кетди — видео

Қурилиш вазирлиги маълумотига кўра, уй 2020 йилда авария ҳолатида дебайтилган, аммо ҳозирги кунга қадар одамлар у ерда яшашни давом эттирмоқда.

2017 йилда Тошкентда қурилган кўп қаватли уйнинг деворлари ёрилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

«Бизга зилзила керак эмас»: Тошкентда янги қурилган уйнинг девори иккига бўлиниб кетди — видео
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги воқеа ҳолатларини ўрганиб чиқиб, пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани Мағрур кўчасида жойлашган 55-Б-уй 2017 йилда хусусий тадбиркор Б.Зокиров томонидан ўзи ва оила аъзоларининг яшаши учун қурилганини маълум қилди. Бироқ Б.Зокиров кейинчалик у бинони алоҳида хонадонларга айлантириб, фуқароларга сотган.

Маълум қилинишича, 2020 йилда ўтказилган қурилиш-техник экспертиза ушбу уй сейсмик хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги ва авария ҳолатида деб топилганини кўрсатди.

2022 йилда Б.Зокиров ва унинг шериклари қўлга олиниб, ЖКнинг қатор моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ўтган йилнинг июль ойида суд «Quyun» МЧЖ раҳбари Б.Зокировни айбдор деб топиб, 8 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилди.

Айни пайтда фуқароларга етказилган зарарни қоплаш мақсадида суд органи томонидан компенсация пулини ундириш учун суд жараёнлари давом этмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.