Бола туғилиши билан унга банк ҳисоб рақами очилади. Бола 18 киргунича ҳисоб рақамига пул ўтказиб турилади.
Қайд этилишича, банк ҳисоб рақамлари бола туғилгандан сўнг дарҳол автоматик тарзда очилади. Ҳисобни тўлдириш ҳар йили 1 январда, бола 18 ёшга тўлгунича ҳар йили табиий ресурсларни қазиб олишдан олинган маблағлар ҳисобидан тўлдирилади.
Ҳисобдаги пул маблағларини фақат вояга этганидан кейин ишлатиш мумкин бўлади. Ҳисобдаги маблағлар солиқдан озод қилинади. Ҳисобдан тўловлар долларда ва фақат мақсадли эҳтиёжлар учун таълим ёки уй-жой сотиб олиш учун амалга оширилади.
Шу билан бирга, хорижий таълим муассасасида ўқиш учун тўловни амалга ошириш учун маблағлардан фойдаланишни чекламаслик кўзда тутилган. Ўз навбатида, уй-жой сотиб олиш учун маблағдан фойдаланишга фақат Қозоғистон ҳудудида рухсат этилади.
18 ёшга тўлгач, ҳисобдаги маблағлар 5-10 йил давомида сақланади. Агар улар талаб қилинмаса, уларни пенсия ҳисобварағига ўтказиш таклиф этилади. Бундан ташқари, бу маблағлар мерос қилиб олиниши мумкин.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.