Талабаларга контракт тўлаш муддати 15 мартга қадар узайтирилди

Талабаларга контракт тўлаш муддати 15 мартга қадар узайтирилди

Давлат комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг хабарига кўра, Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ 2022/2023-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 15 марти этиб белгиланди.

Шунингдек, қарор билан 2023 йил 20 январдан кейин контрактини тўлаганларнинг тўлови ҳам инобатга олинадиган бўлди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.