Сенатор Бахтиёр Сайфуллаев оламдан ўтди

Сенатор Бахтиёр Сайфуллаев оламдан ўтди

Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев 72 ёшида вафот этди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Республикаси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев 72 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бахтиёр Сайфуллаев 1951 йилнинг 1 апрелида Тошкент шаҳрида таваллуд топган устоз санъаткор 1972 йилда Тошкент давлат театр ва рассомлик санъати институти тамомлаган.

Ўз меҳнат фаолиятини 1972 йилда Республика ёш томошабинлар театри актёри ва режиссёри сифатида бошлаган Бахтиёр Сайфуллаев кейинчалик Маданият вазири лавозимида ҳам фаолият олиб борган.

Бахтиёр Сайфуллаев ўзбек миллий санъати ривожлантиришга катта ҳисса қўшиб, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими», «Қорақалпоғистон Республикаси санъат арбоби» унвони билан тақдирланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.