2022 йилда мактаб битирувчиларининг 50 фоизи ҳеч қандай касб-ҳунарсиз меҳнат бозорига кириб келди

2022 йилда мактаб битирувчиларининг 50 фоизи ҳеч қандай касб-ҳунарсиз меҳнат бозорига кириб келди

Президент бу йилдан ўқувчиларни иккита хорижий тил ва битта касбга ўргатиш Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг энг устувор вазифаси бўлишини маълум қилди.

13 февраль куни Шавкат Мирзиёев ижтимоий соҳаларга масъул раҳбарларни қабул қилди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Йиғилишда қайд этилишича, 2022 йилда 386 минг нафар мактаб битирувчиларидан 137 минг нафари олий таълимга, 20 минг нафари коллеж ва техникумларга қамраб олинган. Лекин битирувчиларнинг 50 фоизи ҳеч қандай касб-ҳунарсиз меҳнат бозорига кириб келган.

2023 йилдан бошлаб, ўқувчиларни иккита хорижий тил ва битта касбга ўргатиш Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг энг устувор вазифаси бўлиши таъкидланди. Бунга ҳамоҳанг равишда, олий таълим тизими ҳам ўзгариши керак. Шу боис институт ва университетларнинг фаолиятини ислоҳ қилиб, малакали кадрлар тайёрлаш, илм билан ишлаб чиқариш интеграциясини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, cўнгги йилларда олимларнинг иш ҳақи 4,5 баробар оширилган. Бу йил илм-фан ва инновацияларга 1,8 триллион сўм ажратилмоқда. Бундан фойдаланиб, сув ва энергияни тежаш, тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорлик, геология, саноат, қурилиш каби долзарб йўналишларда илмий асослар яратиш зарурлиги қайд этилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.