«Бандихон илмий-тажриба станцияси» хўжалигининг ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашиши натижасида ўсимлик дунёсига 216 млн сўм зарар етган.
Табиат ресурслари вазирлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, мазкур мурожаат Табиат ресурслари Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳамда вилоят Миллий гвардия бошқармаси ходимларидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан тегишли тартибда ўрганилди.
Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти тизимидаги «Бандихон илмий-тажриба станцияси» ҳудуди кўздан кечирилганда 4 туп ўсувчанлигини йўқотмаган катта ёшли чинор дарахтлари ноқонуний равишда таг қисми билан кесиб кетилганлиги аниқланди.
«Бандихон илмий-тажриба станцияси» хўжалигининг ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашиши натижасида «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунинг 37-моддаси талаблари бузилиб, 216 млн сўм миқдорда ўсимлик дунёсига зарар етказилган. Ушбу иш юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Прокуратурага ўтказилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.