Диний блогер Аброр Мухтор Алий жаримага тортилди

Диний блогер Аброр Мухтор Алий жаримага тортилди

Журналист Никита Макаренко Аброр Мухтор Алийни ҳақорат қилганликда айблаб, судга берган. Диний блогер журналистни нега ҳақорат қилганини тушунтириб берди.

Тошкент шаҳри, Жиноят ишлари бўйича Яккасарой судида Аброр Мухтор Алий номи билан танилган фуқаро — Аброр Абдуазимовга нисбатан журналист Никита Макаренконинг берган аризаси юзасидан суд мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда журналист Никита Макаренко ўзининг Telegram'даги саҳифасида маълум қилди.

Журналистнинг ёзишича, у ўзининг аризасида А.М. Алий унга нисбатан таҳдид, туҳмат ва ҳақоратомуз хабарлар тарқатилиши юзасидан чора кўришини сўраган.

Судя Аброр Абдуазимовни МЖтКнинг 202-2-моддаси биринчи қисми билан шахс қадр-қимматини камситишга ёки унинг обрўсини камситишга олиб келадиган ёлғон маълумотларни тарқатганликда айбдор деб топди. Фуқаро Абдуазимов маъмурий жавобгарликка тортилди.

Аброр Муҳтор Алий мазкур иш юзасидан берган муносабатига кўра, суд унга нисбатан БҲМнинг 20 баравари (6 млн сўм) миқдорда жарима тайинлаган.

«Никита Макаренкони Никита-ой деган жумла билан ёзганим учун унинг йўқ обрўси тўкилган деб топилди. Суд менга 6 млн сўм жарима тайинлади. Биз Никита Макаренкога қаршимиз. Унг нисбатан Ўзбекистонда «кетпараслик»нинг тарғиботи билан шуғулланаётганлиги, миллатнинг дарди ва ғами уларнинг қалбида эмаслиги ҳақида гапирган эдик. Шу сабаб маъмурий жавобгарликка тортилдик», - дейди Аброр Муҳтор Алий.

Макаренконинг сўзларига кўра, судя ҳақоратли сўзлар мавжудлиги сабабли ишни жиноят иши таркибига ўзгартириш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантирмаган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.