Тошкентда хотинини рашк сабаб 19 марта пичоқлаб ўлдирган эркак 10 йилга қамалди

Тошкентда хотинини рашк сабаб 19 марта пичоқлаб ўлдирган эркак 10 йилга қамалди

«Хотинимга ишонгандим, унинг хиёнати менга ёмон таъсир қилди», — дея изоҳ берди судланувчи.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Бектемир туман судида мазку туманида хотинини рашк сабаб пичоқлаб, ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари хабар берди.

Аниқланишича, марҳум аёл Telegram орқали яқин дугонасига бошқа бир эркак билан кўришганини, у билан жинсий алоқада бўлганини ёзиб қолдирган. Бу гапларга чидай олмаган эркак қизлик уйига қайтган аёлининг уйига қоронғи тушганда бориб, қўшни девордан ошиб ўтган. Сўнгра хотини ётган хонага кириб, марҳуманинг танасига ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи ёрдамида 19 маротаба пичоқ санчган. Натижада, аёл олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.

«Сендан топмаганимни ўша Алишердан топдим. Сен билан 6 йил мобайнида ўзимни бахтли ҳис қилмадим. Туғдиришни ит ҳам билади, болаларимни тортиб оламан», - деган гапидан ўзимни тўхтата олмадим дейди судланувчи.

Қолаверса, эркак аёли билан бахтли яшашни хоҳлагани, унинг бу ҳаракати унга ёмон таъсир қилганини ҳам таъкидлади.

Шунингдек, эркак содир этган жиноятини Ички ишлар ходимларига айбини бўйнига олиш аризаси билан мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан суд мажлиси ЖИБ Бектемир туман судида кўриб чиқилди. Унга кўра, судланувчи ЖКнинг 97-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.