Жиззахда бировнинг аёли билан ушланган «участковый» ишдан бўшатилди

Жиззахда бировнинг аёли билан ушланган "участковый" ишдан бўшатилди

Жиззах вилояти ИИБ профилактика инспектори билан содир бўлган воқеа тафсилотларини маълум қилди.

Аввалроқ, Жиззахда профилактика инспекторини маҳаллий фуқаролар бировнинг хотини билан ушлаб олишгани акс этган видео тарқалганди. Ўшанда вилоят ИИБ ҳолат юзасидан мазкур профилактика инспекторига нисбатан хизмат текшируви тайинлангани ҳақида хабар берганди.

ИИВ бугун беган маълумотига кўра, ИИВ вазир ўринбосари, генерал-майор А. Икрамов назоратида хизмат текшируви ўтказилиб, воқеага ойдинлик киритиш чоралари кўрилган.

Аниқланишича, Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ИИБ 2-сонли ИИБ ЖХХ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи профилактика инспектори Ж.Х.нинг бир неча нафар шахслар билан келишмовчилиги юзага келган.

«Ўрганиш ишлари давомида капитан Ж.Х.нинг ИИО ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси ҳамда ИИОда хизмат ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг бир қатор бандларини бузганлиги аниқланиб, ходим ИИО хизматидан бўшатилди», — дейилади хабарда.

Шунингдек, Ғаллаорол тумани ИИБнинг 4 нафар раҳбар ходимларига профилактика инспекторининг фаолияти устидан етарли назорат ўрнатмаганликлари учун интизомий чоралар қўлланилди.

Юқоридагилар билан бир қаторда, воқеанинг айрим иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларида МЖтКнинг айрим моддаларида ифодаланган ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланганлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол тумани судига юборилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.