Ўзбекистон Сурияга қарийб 50 тонналик инсонпарварлик ёрдами юборди

Ўзбекистон Сурияга қарийб 50 тонналик инсонпарварлик ёрдами юборди

Юборилаётган инсонпарварлик юкига ҳаётий зарур восита ва маҳсулотлар киритилган.

Бугун, 21 февраль куни президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан Суриянинг зилзиладан жабр кўрган аҳолиси учун инсонпарварлик ёрдами юборилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Ўзбекистон Сурияга қарийб 50 тонналик инсонпарварлик ёрдами юборди
«Қарийб 50 тоннага яқин юборилаётган инсонпарварлик ёрдами юки рўйхатига болалар ва катталар учун кийимлар, маиший техника воситалари, чидамли озиқ-овқат консервалари, қуруқ мевалар, ярим тайёр овқатлар, чақалоқлар бўтқаси, одёл ва ёстиқлар, гигиеник воситалар тўплами сингари ҳаётий зарур восита ва маҳсулотлар киритилган», — дейилади хабарда.

Инсонпарварлик юки ёрдами кўринишидаги ҳаётий зарур восита ва маҳсулотларни самолёт орқали Ўзбекистондан Сурияга ФВВ, Транспорт вазирлигининг масъул ходимлари етказиб беришади.

Ўзбекистон Сурияга қарийб 50 тонналик инсонпарварлик ёрдами юборди

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.