Тошкентда кўп қаватли автотураргоҳлар қурилади

Тошкентда кўп қаватли автотураргоҳлар қурилади

Давлат бюджети ҳисобидан ёки давлат-хусусий шериклик асосида кўп қаватли автотураргоҳлар қуриш учун давлат муассасаси ташкил қилинади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг маъқулланган таклифига кўра, Тошкентда кўп қаватли автотураргоҳлар махсус давлат муассасаси ташкил қилинади.

Қайд этилишича, муассасага ер участкаларини тўғридан тўғри ажратган ҳолда Давлат бюджети ҳисобидан ёки давлат-хусусий шериклик асосида Тошкент шаҳрида кўп қаватли автотураргоҳларни қуриш ва уларни тайёр бизнес сифатида тадбиркорлик субъектларига автотураргоҳ профилини ўзгартирмаслик шарти билан сотиш амалиётини жорий этилади.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда кўп қаватли автотураргоҳларни қуриш бўйича мазкур бандда назарда тутилган тартибни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Транспорт вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2023 йил якунига қадар Нукус шаҳри ва вилоят марказларида жамоат транспорти тизими ва инфратузилмасини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар режалари ва уларни амалга ошириш бўйича манзилли дастурлар ишлаб чиқилишини таъминлайди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.