Тошкентда ички кийимлар дўконидаги реклама баннерини танқид қилган фуқаро жаримага тортилди

Тошкентда ички кийимлар дўконидаги реклама баннерини танқид қилган фуқаро жаримага тортилди

Аввалроқ, у видеомурожаат йўллаб, унда мутасаддилардан ушбу баннерни олиб ташлашини сўраган эди.

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги ички кийимлар савдо дўконидаги реклама баннерини танқид қилган фуқаро жаримага тортилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар қилди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Ш.А. мазкур дўкондаги реклама баннерларини танқид қилиб, унинг муносабатидан кейин мутасадди раҳбарлар реклама маҳсулотларини олиб ташлаганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Ҳолатни ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 16 февраль куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида яшовчи 1999 йилда туғилган фуқаро Ш.А. Чирчиқ шаҳар ИИО ФМБ таклиф этилган. Ўтказилган суҳбат давомида фуқаро юқорида келтирилган дўкондаги реклама баннерларига нисбатан муносабатини ўзининг диний қарашларидан келиб чиққан ҳолда билдирганлигини маълум бўлган.

Ўрганишлар давомида Ш.А. турли диний мавзудаги материалларни амалдаги қонунчиликка зид равишда ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали тарқатиб келаётганлиги аниқланган.

«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида» ги қонунига асосан ўтказилган профилактик суҳбат давомида мазкур фуқарога қонунчилик ҳужжатлари талаблари тушунтириб ўтилган. «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида» ги қонуннинг 10-моддасига биноан, мамлакат ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш ва тарқатиш диншунослик экспертизасининг ижобий хулосаси олинганидан кейин амалга оширилади.

Шу муносабат билан суд идоралари томонидан фуқаро Ш.А.га нисбатан МжтКнинг 184-2-моддасига асосан, БҲМнинг 3 баробари (900 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.