Сурхондарёда талаба бировнинг картасидан 75 млн сўм пулларни «ухлатди»

Сурхондарёда талаба бировнинг картасидан 75 млн сўм пулларни "ухлатди"

У ўзини банк ходими дея таништириб, пластик карта эгасидан sms-хабарномани қўлга киритган. Талабa барча пулларни банкоматлар орқали ечиб олган.

ИИВ Киберхавфсизлик маркази Матбуот хизматининг хабарига кўра, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида яшовчи М.Ш. ИИБга номаълум шахс унинг банк картасидан 75 млн 700 минг сўм пулларини ечиб олганлигини билдириб, ариза билан мурожаат қилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар давомида, ушбу жиноятни университет 4 курс талабаси, 1997 йилда туғилган М.А томонидан содир этилганлиги аниқланди.

Аниқланишича, М.А. ушбу жиноий режасини банк филиалларидан бирида амалиёт ўтаётган вақтида тузган.

У банк тизими орқали нотаниш шахс номидаги банк картасини фаоллаштирган ва жабрланувчига қўнғироқ қилиб, банк ходими эканлигини билдирган. Шундан сўнг, sms-хабарномани қўлга киритган ҳамда мавжуд бўлган барча пулларни номаълум шахс номига расмийлаштирилган банк картасига ўтказиб, олиб турли банкоматлар орқали пулларини ечиб олган.

М.А.га нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.