Аввал хабар берганимиздек, 1-2 июнь кунлари Тошкент шаҳрида илмий-тадқиқот ва бошқарув институтлари вакиллари, қишлоқ хўжалиги иштирокчилари учун “Ўзбекистон ривожланиш йўлида: қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тадқиқотларини трансформация қилиш” мавзусидаги бўлиб ўтган ИИ Миллий Форум ўз ниҳоясига етди. Мазкур тадбир мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида илмий тадқиқотларнинг ижобий таъсирини ошириш мақсадида ўтказилди.
“Иқлим ўзгариши глобал муаммолардан бири ҳисобланади. Бунга қарши курашиш ва салбий оқибатларнинг олдини олишда илм-фаннинг аҳамияти жуда катта. Бугунги кунда ўзбек олимлари қурғоқчиликка, совуқ ва шўрга чидамли бўлган навларни яратиш устида жиддий ишларни олиб бормоқда. Бу албатта, маълум вақтни талаб қилади. Аммо бунга қарамай, селекциянинг ёки уруғчиликнинг янги тизимлари бўйича ҳам ишлар қилиняпти. Мисол учун, биотехнология тизими асосида янги навларни яратиб, уларни ишлаб чиқарувчиларга тезроқ етказиш, агротехникадан тўғри фойдаланиш масалаларига ечим топилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.