У 2021 йилда Туркия орқали Сурияга ўтган ва у ерда террористик ташкилот жойлашган ҳудудни қўриқлаш билан шуғулланган.
Сўнгра “Тавҳид ва жиҳод катибаси” жангарилари сафига қўшилиш мақсадида интернет орқали мазкур ташкилотнинг 2 нафар аъзоси билан танишиб, уларнинг йўл-йўриқлари асосида 2021 йилнинг январь ойида Сурия давлатига ўтган.
У ерда ҳарбий тайёргарликдан ўтиб, “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик ташкилоти жойлашган ҳудудни қўриқлаш билан шуғулланган.
Терроризмга қарши курашиш доирасида ушбу шахснинг қилмишларига чек қўйилиб, 2022 йилнинг июнь ойида у Ўзбекистонга олиб келинди ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Тергов бошқармаси томонидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Жиноят ишлари бўйича Тўрақўрғон туман судининг ҳукмига асосан мазкур фуқаро Жиноят Кодексининг 155-2 моддасининг 1-қисми ва 244-2 моддасининг 1-қисми билан айбдор деб топилиб, унга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.