АОКАда энергоресурслар бозори ва энергия таъминот тизимидаги ислоҳотларга бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида шу ҳақда сўз юритилди.
«Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархларини ўзгартириш тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди. Қарор лойиҳасида бир қатор муҳим жараёнлар ўз аксини топган.
➖ Иккинчидан, аҳоли учун ижтимоий норма доирасидаги тарифларнинг арзонлиги таъминланади. 1 кВт соат электр энергияси истеъмоли ойига 250 кВт соатгача – 325 сўм этиб белгиланади. 1 куб м табиий газ истеъмоли ойига иситиш мавсумида 700 куб метргача – 410 сўм, иситиш мавсумидан ташқари даврда 200 куб метргача – 410 сўм.
➖Тўртинчидан, бизнес учун олдиндан ориентир ва таргетлар берилмоқда. Келаси йил 1 апрелдан бизнес учун электр нархлари 700 сўмгача, газ нархлари эса 1200 сўмгача оширилади. 2024 ва 2025 йилларда тарифлар фақатгина инфляция даражасига индексация қилиб борилади. Ва ниҳоят 2026 йилдан бошлаб электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газнинг улгуржи бозорига ўтилади ҳамда нархлар эркин шаклланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.