Ўйин бошидан охиригача тенг курашлар остида ўтди. Томонлар сипоҳларни алмашишди. Спортчилар ўйин сўнгида асосан пиёдани фарзинга олиб чиқишга ҳаракат қилишди. Аммо бу бахт ҳеч кимга насиб этмади. Оқибатда томонлар дурангга имзо чекишди.
Ушбу дуранг туфайли ўзбекистонлик спортчи ўз очколарини 2,5 баллга етказди. Абдусатторов эртага 7-тур доирасида польшалик Ян-Кшиштоф Дудага қарши оқ доналарда ўйнайди. Турнирда Левон Аронян 4,5 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.