Жамоамиз ўйин бошида Журавлёвнинг голи эвазига ҳисобни очишган бўлса, иккинчи таймда Валеев сон жиҳатдан устунликдан фойдаланган ҳолда ҳисобдаги фарқни оширди. Бўлим тугашига 54 сония қолганида қозоғистонликлар биринчи жавоб шайбасини киритишди.
Учинчи даврда «Ҳумо» рақиб дарвозасига яна икки марта йўл топган бўлса, мезбонлар бир марта дарвозамизни ишғол қилишди. Якуний ҳисоб — 2:4.
Шу тариқа, «Ҳумо» чорак финал босқичида тўртинчи ғалабага эришди ва ярим финал йўлланмасини ҳал қилди. Жамоамизнинг ярим финалдаги рақиби кейинроқ маълум бўлди.
Хоккей. Қозоғистон чемпионати. Чорак финал, 4-ўйин
«ГОРНЯК» «ҲУМО» 2:4
Голлар: Александр Куршук (39:06), Иван Ширяев (47:28) — Владимир Журавлев (05:51), Артём Валеев (33:25), Тимур Шингареев (41:10), Денис Шураков (48:34)
Сериядаги натижалар
«Ҳумо» «Горняк» 4-0 (2:1 ОТ, 4:2, 2:1, 4:2)
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.