«WR Chess Masters». Нодирбек Абдусатторов 4-турда ҳиндистонлик шахматчи билан дуранг ўйнади

«WR Chess Masters». Нодирбек Абдусатторов 4-турда ҳиндистонлик шахматчи билан дуранг ўйнади

Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида шахмат бўйича нуфузли «WR Chess Masters» турнирида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов бугун 4-тур доирасида ҳиндистонлик Праггнанадҳага қарши оқ доналарда ўйнади.

Ўйин бошиданоқ ҳар икки спортчи тенгма-тенг дона суришди. Баҳс давомида ҳеч бир шахматчи хатога йўл қўймади, шу билан биргаликда, устунликни ўз томонига оғдира олмади. Якунда тахтадан биттадан руҳ ва шоҳ қолгач, ўйин дуранг билан якунланди.

«WR Chess Masters». Нодирбек Абдусатторов 4-турда ҳиндистонлик шахматчи билан дуранг ўйнади
Ушбу дуранг туфайли ўзбекистонлик спортчи ўз очколарини 2 тага етказди ва жадвалда 6-ўринни эгаллаб турибди. Бугунги барча баҳслар дуранг билан якунланганини эътироф этиш жоиз.

Абдусатторов эртага 5-тур доирасида германиялик Винсент Каймерга қарши қора доналарда ўйнайди.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.