Странжа — 2023. Медаллар жадвали қандай бўлди?

Странжа-2023. Медаллар жадвали қандай бўлди?

Болгарияда анъанавий Странжа кубоги мусобақаси якунига етди.

Унда 2 та таркиб билан иштирок этган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси умумий ҳисобда 16 та (7 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза) медалини қўлга киритди. Натижада делегациямиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Медаллар ҳисоб-китоби бўйича иккинчи ўринни Болгария қўлга киритди: 4 олтин, 1 кумуш ва 1 бронза. Учинчи ўрин эса АҚШга насиб этди — 1 олтин ва 2 бронза.

Асосий рақибимиз бўлган Қозоғистон эса 1 кумуш ва 1 бронза билан 7-поғонада қолди.

«Странжа — 2023» медаллар жадвали (эркаклар):

1. Ўзбекистон — 7-4-5
2. Болгария — 4-1-1
3. АҚШ — 1-0-2
4. Бразилия — 1-0-1
5. Арманистон — 0-2-2
6. Ҳиндистон — 0-1-2
7. Қозоғистон — 0-1-1
7. Италия — 0-1-1
7. Туркия — 0-1-1
10. Аргентина — 0-1-0
10. Эквадор — 0-1-0
12. Грузия — 0-0-2
12. Дания — 0-0-2
14. Хитой — 0-0-1
14. Австралия — 0-0-1
14. Ирландия — 0-0-1
14. Польша — 0-0-1
14. Греция — 0-0-1
14. Озарбойжон — 0-0-1.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.