Дастлаб энг енгил вазн тоифаларидаги спортчиларимиз Шодиёржон Мелиқўзиев (48 кг.) ва Ҳасанбой Дўсматов (51 кг.) ўз жангларини ўтказишди. Шодиёр ҳиндистонлик Говинд Кумар устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Ҳасанбой аргентиналик Никанор Куирога Рамонга ҳеч қандай имконият қолдирмади — 5:0.
Шу тариқа, ушбу икки спортчимиз нуфузли турнир ғолибига айланишди.
48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев – Говинд Кумар (Ҳиндистон) 4:1
51 кг: Ҳасанбой Дўсматов – Никанор Куирога Рамон (Аргентина) 5:0
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.