«WR Chess Masters». Нодирбек Абдусатторов 8-турда ҳам дуранг ўйнади

«WR Chess Masters». Нодирбек Абдусатторов 8-турда ҳам дуранг ўйнади

Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида шахмат бўйича нуфузли «WR Chess Masters» турнирида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов бугун 8-тур доирасида нидерландиялик Аниш Гирига қарши қора доналарда ўйнади.

Ҳамюртимиз ўйиннинг дебют қисмидан кейин 15-юришда хатога йўл қўйганди. Аммо кейинчалик ўз хатосини тўғирлашга муваффақ бўлди ва баҳсни дуранг билан якунлади.

Ушбу дуранг туфайли ўзбекистонлик шахсатчи ўз очколарини 3.5 баллга етказди. Ватандошимиз жадвалда ҳозирча 6-ўринни эгаллаб турибди. Тур доирасида бошқа ўйинлар якунланса, Абдусатторов 1 ёки 2 поғона пастга тушиш мумкин. Абдусатторов эртага сўнгги 9-тур доирасида АҚШ вакили Со Уэслига оқ қора доналарда ўйнайди.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.