Тошкент туманида содир бўлган ёнғин натижасида бозор ҳудудининг 40 фоизи зарар кўрди, ҳодиса юзасидан тергов бошланди.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ёнғин сабаблари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми “б” банди (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Якуний хулоса эълон қилиниши кутилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.