AUIC: Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги инвестицион муносабатлар тобора ривожланмоқда

AUIC: Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги инвестицион муносабатлар тобора ривожланмоқда


Ўзбекистон Президентининг Боку шаҳрига расмий ташрифи Озарбайжон–Ўзбекистон Инвестиция компанияси (AUIC) учун икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамловчи муҳим имконият бўлди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда Озарбайжон сармояси иштирокида 280 та корхона фаолият юритмоқда. Икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларининг ўзгарувчанлиги иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлигини англатади. Ҳар йили експорт-импорт маҳсулотлари таркиби ўзгариб бормоқда, бу еса бозор талаб ва устуворликларининг янгиланаётганини кўрсатади.

Ташриф давомида икки мамлакат раҳбарлари халқаро ва минтақавий жараёнлар, шунингдек, ҳамкорлик режаларига оид кенг қамровли музокаралар олиб борди. Еркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш ва солиқ бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича тажриба алмашиш томонларнинг диққат марказида бўлди. Шунингдек, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш икки томонлама муносабатларда ҳал қилувчи омил еканлиги таъкидланди.

Маълумки, яқинда Ўзбекистон томонидан Озарбайжон билан Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақидаги қонун қабул қилинди. Бу икки давлат ўртасидаги иттифоқчилик алоқаларини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш ва ўзаро тараққиётни рағбатлантириш йўлида муҳим қадам бўлди, деб айтиш мумкин.

Хива шаҳрида ўтказилган биринчи Ўзбекистон–Озарбайжон Олий Мажлислараро форуми ҳам юқори даражадаги келишувларни амалиётга татбиқ етиш йўлида катта воқеа, албатта. Унда Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Озарбайжон Миллий Мажлиси аъзолари, шунингдек, икки давлат ёшлари парламенти вакиллари иштирок етди. Мулоқотлар жараёнида ҳамкорлик имкониятларини белгилаш борасида самарали фикр алмашдилар.

Ҳар икки делегация томонидан илгари сурилган таклифларда AУИCнинг асосий вазифаси билан тўлиқ уйғунликни кўриш мумкин. Зеро, унда инвестициявий жозибадорликни ошириш ва барқарор иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш мақсадлари мужассам.

Жорий йил июн ойида Бокуда Ўзбекистон–Озарбайжон ҳукуматлараро ҳамкорлик бўйича Қўшма комиссиянинг 14-йиғилиши ўтказилди. Унда ҳам инвестициявий алоқалар устувор йўналиш сифатида қайд етилди. Бинобарин, AУИC нафақат икки давлат ҳудудида, балки минтақавий доирада ҳам қўшма лойиҳаларни молиялаштириш имкониятларини яратмоқда. Бугунги кунда компания турли соҳалардаги 15 та истиқболли лойиҳани кўриб чиқаётгани сўзимиз исботидир.

“Бизнинг асосий мақсадимиз – Ўзбекистон ва Озарбайжондаги хусусий компанияларни тенг молиялаштириш. Бизнинг тўғридан-тўғри инвестицияларимиз 1 миллиондан 25 миллион долларгача бўлган миқдорни ташкил етади,” — дейди AУИC бош директори Назим Гаджиев. “Ҳар йили 10–15 та келишувни якунлашни режалаштирганмиз, жорий йилда еса 6 та битимни амалга оширамиз. Таълим, соғлиқни сақлаш ва саноат каби соҳаларга сармоя йўналтирамиз, ўзбекистонлик тадбиркорларнинг Озарбайжонга чиқишларини қўллаб-қувватлаш асносида икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий тараққиётга сезиларли ҳисса қўшамиз.”
Бугунги кунда AUIC 80 миллион доллардан ортиқ тасдиқланган лойиҳалар портфели асосида янги инвестиция имкониятларини баҳолашда давом етмоқда.

Барча инвестициявий фаолиятларида компания барқарорлик, стратегик мувофиқлик ва узоқ муддатли таъсир принсипларига содиқдир. AУИC фақат молиявий фойдани ўйламайди, балки минтақа бўйлаб инклюзив ва барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлашни мақсад қилган.

AУИC инновациялар ва барқарор ўсишни илгари сурадиган стратегик ҳамкорликларни шакллантириш йўлидан бормоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.