Таэквондочиларимиз Нидерландия ва Бельгиядаги мусобақаларга жўнаб кетишди
Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси халқаро мусобақаларда иштирок этиш учун Европа сафарига йўл олди. Ҳамюртларимиз 11-12-март Нидерландиянинг Эйндховен шаҳрида “Dutch Open”, 18-19-март кунлари Бельгиянинг Ломмел шаҳрида “Belgian Open” мусобақаларида иштирок этишади. G 2 таснифидан ўрин олган ушбу турнирлар Париж 2024 Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим қилади. Павел Хан бошчилигидаги мураббийлар штаби мазкур турнирлар учун қуйидаги спортчиларни танлаб олди:
68 кг: Нияз Пулатов
74 кг: Улуғбек Рашитов
74 кг: Жасур Жайсунов
80 кг: Шуҳрат Салаев
87 кг: Никита Рафалович
49 кг: Мадинабону Маннопова
67 кг: Феруза Содиқова
+73 кг: Светлана Осипова
Манба: Olympic.uz